Ўрганиш ишлари давом этмоқда

Ўрганиш ишлари давом этмоқда

Олтиариқ туманида Федерация ташаббуси билан ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йилнинг 12 октябрида қабул қилинган “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 638-сон қарор ижроси юзасидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари 21-умумтаълим мактабида бўлишиб, юқоридаги қарор билан белгилаб берилган низом асосида жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ижросини таъминланиши бўйича ўрганишлар олиб бордилар.

Ҳозирда туман жамияти томонидан ўрганишлар ҳудуддаги бошқа мактабларда давом эттирилмоқда.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin