Фарғона вилоят болалар кутубхонасига китоблар жамланмалари ҳадя қилинди

Фарғона вилоят болалар кутубхонасига китоблар жамланмалари ҳадя қилинди

Жорий йилнинг 18-23 апрел кунларида вилоятимизда “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида турли маданий, маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танлов ва викториналар, китобхонлик кечалари ўтказилиши баробарида, вилоятимиздаги корхона, ташкилот, идора ва муассалар томонидан кутубхоналар, таълим муассасалари китоб фондига турли жанрлардаги китобларни ҳадя қилиш ҳам анъанага айланган.

Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси жамоаси ҳам “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Фарғона вилоят бўлими масъуллари билан ҳамкорликда вилоят болалар кутубхонасига ташриф буюрдилар.

Кутубхонада мазкур муносабат билан ташкилланган тадбирда сўз олган ҳудудий бирлашма раиси Аҳроржон Рахмоналиев ҳамда хайрия жамғармасининг вилоят бўлими директори Нурилло Худойбергановлар ўз ҳаётий тажрибалари асосида китоб мутолаа қилишнинг инсон камолотга етишидаги, шунингдек ўз севган касбини эгаллашидаги ўрни ва аҳамияти хусусида гапириб ўтдилар. Инсоннинг билимли ҳамда дунёқараши кенг бўлишида, албатта, китобнинг аҳамияти беқиёслилига ҳам алоҳида урғу бериб ўтилди.

Шундан сўнг ҳудудий бирлашма ва хайрия жамғармаси раҳбарлари китобларни вилоят кутубхонаси маъмурларига топширдилар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin