Чиқинди учун тўлов қилувчи шахс нималарни билиши керак!
Чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов қиламиз. Аммо тўлов миқдори қандай ҳисобланади? Хизмат қайси график асосида кўрсатилади? Чиқинди машинаси белгиланган вақтда келмаса, нима қилиш керак?
Энг муҳими — истеъмолчи нимани текшириб туриши керак?
Билиб қўйинг:
– Тариф — қанча тўлаяпман?
– Шахсий ҳисоб — неча киши ҳисобга олинган?
– График — хизмат ўз вақтида кўрсатиляптими?
– Тўлов — тўлов ҳужжатлари сақланганми?
Шунингдек, алоҳида қоғоз шартнома имзоламаган бўлсангиз ҳам, аҳолига чиқинди хизматлари оммавий шартнома асосида кўрсатилиши мумкин.
Хизмат белгиланган график асосида кўрсатилиши керак. Агар график бузилса — ҳолатни қайд этинг, хизмат кўрсатувчига мурожаат қилинг ва зарур бўлса, ёзма ёки электрон мурожаат орқали муаммони расмий қайд эттиринг.
Тўлов — мажбурият.
Сифатли хизмат — ҳуқуқ!
Видеороликни томоша қилинг ва чиқинди хизмати бўйича ўз ҳуқуқларингизни билиб олинг!



Post Comment