Кадрлар тайёрлаш масаласида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Кадрлар тайёрлаш масаласида матбуот анжумани бўлиб ўтди

«Farg‘onaazot» акциядорлик жамиятида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ва пресс-тур ташкилланди.

Тадбирда таъкидландики, акциядорлик жамиятида 2022 йилда 997 нафар ишчи, муҳандис-техник ходим, мутахассисларни малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ҳамда 86 нафар ишчи-ходимларни тайёрлаш режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадлар учун жами 3 миллиард 48 миллион сўм сарфланиши, шундан малака даражаларини ошириш учун янги ишчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишида 150 нафар, республика ўқув марказларида малака оширишга 993 нафар, хорижий давлатларда малака оширишга 4 нафар, республика олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлаш учун 68 нафар, хорижий олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашга 18 нафар ходимлар йўналтирилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг ўтган етти ой мобайнида жами 524 нафар ишчи-ходимлар ва мутахассислар юқоридаги йўналишлар бўйича ўз малакасини оширган. Бугунги кунда «Farg‘onaazot» акциядорлик жамияти ҳомийлигида маҳаллий ва хорижий олийгоҳларда жами 86 нафар талаба таҳсил олаётган бўлиб, шуларнинг 86 таси республикамизнинг турли олий таълим муассасаларида, 18 нафари эса хорижий олий таълим муассасаларида тайёргарликдан ўтмоқдалар.

Шунингдек, тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари вакилларига олий таълим муассасалари ўқувчи ва битирувчиларининг «Farg‘onaazot» акциядорлик жамиятида амалиёт ўташларини ташкиллаш юзасидан ҳамда корхонада ёшларга оид давлат сиёсати борасидаги қонунчилик ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment