Вилоят конференциясига вакиллар сайланди
Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кенгашининг қарорига кўра, жорий йилнинг 19-24 сентябрь кунларида республикамиз туман ва шаҳарларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва таянч гуруҳлари фаолларининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. шундай тадбирлардан бири Фарғона туманида ўтказилди.
Йиғилишда Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Шукурали Жунайдуллаев истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича иштирокчиларга умумий маълумотларни бериб ўтди. Муҳокамада сўз олганлар Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳамда таклифларини билдириб ўтдилар.
Йиғилишнинг иккинчи ярмида вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдан ташқари конференциясига тумандан вакиллар ҳам сайлаб олинди.
Фарходжон Расулжонов
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment