Хотира ва қадрлаш куни арафасида
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” 23.04.2019 йилдаги Фармонлари қабул қилиниб, Фармон билан мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Жорий йилда мазкур байрамни Муборак Рамазон ойи кунларига тўғри келиши, халқимиз учун Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 1 май кунидаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4303 қарорларида кўрсатиб ўтилганидек, тобора ривожланиб, чирой очиб бораётган жонажон Ватанимизда миллий ва диний қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлаш, эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-мурувват рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш, ушбу ойда ислом динининг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғоялари ҳамда инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш ишларига кенг йўл очиб берди, десак муболаға бўлмайди. Бугун халқимиз вакилиллари томонидан жойларда ҳар икки йўналишдаги тадбирлар тизимли асосда ўтказиб борилмоқда.
Ҳудудий бирлашма раҳбар ва масъул ходимлари ҳам ана шу ишларга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида Фарғона шаҳрида яшовчи ветеранлар 92 ёшли Георгий Шахраманов ва 94 ёшли Константин Карпович Витенбергларни ҳолидан хабар олиш тадбирларини ўтказдилар. Отахонлар эса юртимиз доим тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини тилаб дуо қилиб қолдилар.
Post Comment