Бошқа ҳисоб рақамга ўтиб кетган маблағлар эгасига қайтарилди

Бошқа ҳисоб рақамга ўтиб кетган маблағлар эгасига қайтарилди

Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя жамиятида Чек Жалаер маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Э.Тошбоеванинг “Фарғона сув таъминоти” Риштон туман филиали ходимлари томонидан ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда маълум бўлишича, истеъмолчининг тўлов терминали воситасида 2019 йил 4 ноябрь кунида амалга оширилган 150 минг сўм ҳамда 2021 йил 4 июлдаги 100 минг сўмлик тўловлари ичимлик суви корхонасидаги компьютер базасида фуқаронинг шахсий ҳисоб рақамига эмас, балки бошқа фуқаронинг ҳисоб рақамига ўтиб кетган. Бу фуқаронинг тўлов чекларини компьютер базада қайд қилинган тўловлар билан солиштириш жараёнида маълум бўлди. Натижада унда қарздорлик юзага келган.

Мурожаатни ўрганиш якунлари билан бошқа ҳисоб рақамга ўтиб кетган маблағларни истеъмолчининг ҳисоб рақамига қайтарилишига эришилиб, қайта ҳисоб-китоблар унинг қарздор эмас, балки 80 минг сўм ҳақдорлигини кўрсатди. Мурожаатчига бу ҳақда ёзма жавоб хати берилди.

Ҳусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment