Бир хил мазмундаги 33 мурожаат ортидаги 32 млн сўм нореал қарздорлик
Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг Гўзал, Тахтакўприк, Ўрабоши, Турк маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи жами 33 нафар истеъмолчиларнинг табиий газ истеъмоли бўйича ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб ёзган аризалари ўрганилди.
Мазкур аризаларни барчасини жамлаб ўрганилишига сабаб уларнинг деярли барчасида: “Мен табиий газдан ҳақдор бўлишимга қарамай, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали туман бўлими ходимлари ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, 2022 йил январ ойидан буён норматив ҳолатга ўтилган деб, менга нореал қарздорлик чиқариб кетишди, лекин мен газ ҳисоблагич ускунаси асосида табиий газдан фойдаланиб келаман”, – деган жумлаларга кўзингиз тушади.
Туман жамияти томонидан ушбу мурожаатларни ўрганиш давомида газ таъминоти идораси ходимлари томонидан аҳоли хонадонларига ўрнатилган эски газ ҳисоблагични янги замонавий электрон газ ҳисоблаш ускунасига алмаштириш жараёнида мазкур истеъмолчиларнинг алмаштирилаётган ҳисоблагичларидаги кўрсатгичларни сунъий равишда ошириб юборилиши оқибатида норел қарздорликлар вужудга келганлиги маълум бўлди.
Ўрганиш якунлари билан жами 33 нафар мурожаатчиларга нисбатан чиқарилган 32 млн 031 минг 065 сўм нореал қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиб, газ таъминоти ташкилотининг “Биллинггаз” дастуридан чиқариш юзасидан алоқа хати чиқарилди.
Адхамжон Хамидов
Қува туман жамияти раиси
Post Comment