Ғойибдан келган қарздорлик

Ғойибдан келган қарздорлик

Тошлоқ туман Тоғлиқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т. Маткаримов хонадонини кадастр ҳужжатларини тайёрлатиш жараёнида давлат нотариал идорасида унинг коммунал тўловлардан, хусусан ичимлик суви тўловларидан қарздорлиги мавжудлигини маълум қилишиб, қарздорликни бартараф қилиш чораларини кўриши лозимлиги тушунтирилган.

Истеъмолчига кўра, у қарздорлик ва унинг қаердан келиб чиққанлигига аниқлик киритиш мақсадида “Фарғона сувтаъминоти” МЧЖ туман филиалига келганида яшаш хонадонининг ичимлик сувидан 936 минг 200 сўм қарздорлиги мавжудлиги, унга шу мазмундаги маълумотнома беришлари мумкинлиги маълум қилинган. У ушбу ҳолатга аниқлик киритиб берилишини сўраб Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма равишда мурожаат қилган.

Мурожаатни тегишли равишда расмийлаштирилиб, туман жамияти ҳамда туман ичимлик суви таъминоти корхонаси масъуллари ҳамкорлигида ўрганилиши жараёнида эса, истеъмолчининг яшаш маҳалласига ва ўз-ўзидан хонадонига ҳам ичимлик суви тармоғи тортилмаганлиги маълум бўлди. Юқоридагиларга асосан истеъмолчининг зиммасига асоссиз равишда юклатилган салкам бир миллион сўм қарздорлик бартараф қилиниб, масала истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди.

Шохистахон Раҳимова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment