Яна бир истеъмолчининг муаммоси ҳал этилди

Яна бир истеъмолчининг муаммоси ҳал этилди

Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Д.Сарибоева шаҳарнинг Қиргули ҳудудидаги “Моҳигул юксалиш савдо” дўконидан 2 млн 100 минг сўмга музлатгич сотиб олганлиги, уни ишлатиш жараёнида яхши ишламаганлиги сабабли савдо дўкони масъулига қўнғироқ қилиб қилганлиги, уста келган бўлсада, музлатгични тўлиқ таъмирламаганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефони орқали мурожаат йўллаган.

Иллюстратив расм

Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти томонидан истеъмолчининг мурожаатини ўрганишга қабул қилингач, маҳсулот “Артел” маркасида бўлганлиги сабабли мазкур компаниянинг Фарғона шаҳридаги сервис марказига ёзма равишда мурожаат қилинди. Сервис маркази усталари томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида музлатгичда бартараф қилиш имконияти мавжуд бўлган нуқсон аниқланиб, кафолат муддати ичида бепул таъмирлаб берилди.

Ўрганиш ишлари жараёнида “Моҳигул юксалиш савдо” дўкони сотувчисига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан, хусусан истеъмолчига товарларни сотиш жараёнида бериладиган тушунтиришлар, нуқсонли товар сотилганда истеъмолчининг ҳуқуқлари ва бундай ҳолатда сотувчилар томонидан амлага оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Истеъмолчи ўрганиш ишлари ниҳоясида таъмирдан сўнг музлатгични талаб даражасида, муаммосиз ишлаётганлигини маълум қилиб, миннатдорчилигини билдирди.

Нодирбек Тошканов

ЎИҲҲҚЖФ Фарғона шаҳар жамияти раиси

(юқорида иллюстратив расм)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin