Суд истеъмолчи фойдасига 43 миллион сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарди

Суд истеъмолчи фойдасига 43 миллион сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Қувасой шаҳар “Чўлпон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи истеъмолчи Р.Т.нинг манфаатларини кўзлаб Марғилон туманлараро судига даъво аризаси киритилган эди. Суд ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра, хусусий корхонадан истеъмолчи фойдасига 42 400 000 сўм моддий ва 1 000 000 сўм маънавий зарарларни ундириш бўйича ҳал қилув қарори чиқарди.

Иш материалларидан келиб чиқилса, истеъмолчи Фарғона шаҳрида жойлашган хусусий корхонадан 280 квадрат метр брусчаткани, ҳар квадрат метрини 65 000 сўмдан, жами 18 200 000 сўм харид қилган. Маҳсулотни ташиш, ўрнатиш ишларини ҳам қўшилганда истеъмолчи томонидан жами бўлиб 42 400 000 сўм маблағ сарфланган. Сотувчи томонидан кафолат берилганига қарамасдан, орадан икки ҳафта ўрнатилган брусчаткаларнинг ранги ўзгариб, қора доғлар пайдо бўла бошлаган. Истеъмолчининг сотувчига бу ҳақдаги эътирозлари, ундан сўнг унинг мурожаатини Фарғона шаҳар жамияти томонидан ўрганилиши жараёнида киритилган талабномалар билан ишни судгача ҳал қилишнинг имкони бўлмагач, шаҳар жамияти ушбу жараёнда тўпланган ҳужжатларни судга киритган.

Маълумот ўрнида. Федерация тизимидаги ташкилотлар томонидан ўтган 2023 йилда 169 та мурожаатлар асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб судларга даъво аризалари киритилган ҳамда 12 миллиард сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin