Нуқсонли чиққан автомобил эҳтиёт қисми сотувчига қайтарилди
Учкўприк тумани “Жалаер” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Ғ.нинг Қўқон шаҳридан харид қилинган автомобил эҳтиёт қисми носоз чиққанлиги юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилиб, ўрганиш якунлари билан истеъмолчига нуқсонли чиққан автомобил эҳтиёт қисми учун тўланган пул суммаси қайтарилишига эришилди.
Истеъмолчига кўра, у жорий йилнинг 21 январ кунида Қўқон шаҳридаги “Барака савдо” бозорида жойлашган дўкон сотувчиси А.дан автомашина учун эҳтиёт қисм харид қилган, лекин олиб бориб ўрнатилган эҳтиёт қисм лозим даражада ишламаган. Дўкон сотувчисига бу борада қилган мурожаати билан эса керакли натижага эриша олмаган.
Жамият мутахассислари томонидан ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида дўкон сотувчиси билан учрашилиб, унга амалдаги қонунчилик талабларини тушунтирилиши билан истеъмолчига бош оғриғи бўлиб турган муаммо бартараф этилди ҳамда нуқсонли эҳтиёт қисм сотувчига, 600 000 сўм пул эса истеъмолчига қайтарилди.
Муҳаммаджон Ўлмасов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment