Ҳудудий бирлашманинг Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Фарғона шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Федерация Кенгашининг охирги мажлиси кун тартибида кўриб чиқилган масалалар бўйича қабул қилинган қарорлардан келиб чиқувчи вазифалар, тизим ташкилотлари томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ҳамда амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаш борсида ҳудудларда олиб борилаётган ишлар, тизим ташкилотларига келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш натижалари ҳамда ҳудудий бирлашма фаолиятига оид бошқа ташкилий ва жорий масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Йиғилиш доирасида Кенгаш аъзоларининг ҳудуд аҳолисини ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини ошириш, соҳа бўйича жамоатчилик назорати тадбирларини ташкиллаш ва ўтказиш бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланиб, истиқболдаги вазифалар ҳам белгилаб олинди.
Post Comment