Товарни нуқсонли чиқиши ўн икки миллион сўмлик шартномани бекор қилинишига олиб келди

Товарни нуқсонли чиқиши ўн икки миллион сўмлик шартномани бекор қилинишига олиб келди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Янгиер кўчасида яшовчи М.Е. томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига қийматини бўлиб тўлаш шартларида харид қилинган кир ювиш машинаси нуқсонли чиққанлиги ва уни алмаштириб олишда муаммоларга дуч келаётганлиги хусусида қилинган мурожаат ўрганилди.

Истеъмолчи ишонч телефонига қолдирган мурожаатида шаҳардаги “Барака кредит” савдо дўконидан жорий йил март ойи бошларида қийматини 4 ой давомида бўлиб тўлаш шартларида сотиб олган, шартнома қиймати 12 000 000 сўм бўлган LG русумли автомат кир ювиш машинаси ишлатилиши жараёнида куйган резина ҳиди келиб, ишчи ҳолатида меъёрдан ортиқча тебраниш ҳолатлари кузатилавергач, сотувчига уни алмаштириш бўйича талаб билан мурожаат қилгани ва ушбу талаби қаноатлантирилмаётганлиги, шундан келиб чиққан ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, агар истеъмолчининг товарни алмаштириб бериш ёки ундаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақидаги қонуний талаблари бажарилмаган бўлса, истеъмолчи ўртадаги шартнома бекор қилиниши ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарларни қопланишини талаб қилишга ҳақли. Шундан келиб чиққан ҳолда, мурожаатни ўрганиш доирасида шаҳар жамияти мутахассислари ва сотувчи иштирокида расмийлаштирилган маълумотномада товарда ҳақиқатан ҳам нуқсон мавжудлиги қайд қилиниб, истеъмолчи ва сотувчи ўртасидаги шартномани бекор қилинишига эришилди.

Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin