Маиший техника бепул таъмирланиб, истеъмолчи хонадонига етказиб берилди
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Эшон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Р.Ш. ўтган йилнинг ноябр ойи охирларида 4 400 000 сўмга харид қилинган кир ювиш машинасида носозликлар юзага келганлиги ва сотувчига бу борада қилинган мурожаат ижобий натижа бермаётганлиги хусусидаги маълум қилиб, муаммони ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Истеъмолчига кўра, у “Texnomart” савдо дўконидан “Beko” WSRE7512 PRS русумидаги кир ювиш машинасини 2023 йилнинг 29 ноябрида, тўловини нақд шаклда амалга ошириб, харид қилган. Жорий йилнинг март ойига келиб маиший техникада носозликлар кузатилгач, бу ҳақда савдо дўконига қилинган мурожаатини қаноатлантирилиши масаласи эса туман жамиятига мурожаат қилган кунига қадар тўлиқ ҳал қилинмасдан келган.
Мурожаатни ўрганиш давомида савдо дўкони, шунингдек, ушбу русумдаги маиший техникаларга сервис хизматларини кўрсатувчи Қўқон шаҳрида жойлашган сервис маркази масъулларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтиришлар берилди. Натижада нуқсон аниқланган кир ювиш машинаси масъуллар ҳисобидан сервис марказига элтилиб, кафолатли таъмирлаш ишларини ўтказилиши ва истеъмолчи хонадонига соз ҳолатда етказиб берилиши таъминланди.
Ҳамиджон Ахмедов,
туман жамияти раиси.
(иллюстратив фото)
Post Comment