Бутунжаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги куни
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 02.11.2018 йилдаги резолюцияси билан 7-июн “Бутунжаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги куни” деб эътироф қилинган.
Мамлакатимизда 30.08.1997 йилда “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги 483-I-сон қонун қабул қилинган бўлиб, ушбу Қонун аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
Ушбу Қонуннинг талаблари атир-упа, пардоз-андоз моллари ва тамаки маҳсулотларига ҳам тааллуқлидир.
Post Comment