Сиҳатгоҳда соғлигини тиклаётган истеъмолчи ҳуқуқи ҳимоя қилинди
Фарғона тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи Т.А.нинг “Кончилар” сиҳатгоҳида амалга оширган тўловларидан бир кун кам хизмат кўрсатилаётганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи 2024 йилнинг 5 август куни сиҳатгоҳга келгани, жами 6 кун учун 1 200 000 сўм тўловни амалга оширганини, лекин 10 август куни унга хонани бўшатиши айтилганини, ушбу ҳолатда у 200 000 сўм кўп тўлов қилган бўлиб чиқаётганини маълум қилиб, ҳолатни ўрганиб ойдинлик киритиб берилишини сўрайди.
Туман жамияти ходимлари томонидан, сиҳатгоҳ масъуллари жалб қилган ҳолда, ҳолатни жойига бориб ўрганилиши жараёнида истеъмолчи ҳақиқатан ҳам 6 кун учун тўловни амалга оширгани, ушбу ҳолатда у хонани 2024 йилнинг 10 август куни эмас, балки 11 август куни эрталаб бўшатиб бериши лозимлиги маълум бўлди. Томонларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, масалани истеъмолчи фойдасига ҳал қилинишига эришилди.
Аброр Исақов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment