Носоз маиший техника учун амалга оширилган тўлов қайтариб олиб берилди

Носоз маиший техника учун амалга оширилган тўлов қайтариб олиб берилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона шаҳрида яшовчи М. Т. нинг 1 500 000 сўмга сотиб олган ярим автомат кир ювиш машинаси нуқсонли чиққанлиги, уни мақбул сифатдагисига алмаштириш ёки пулини қайтарилишида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчига кўра, у жорий йилнинг июн ойи бошларида Марғилон шаҳридаги “Ипакчи буюм бозори”да жойлашган маиший техника дўконидан “Артел” русумидаги ярим автомат кир ювиш машинаси харид қилади. Кир ювиш машинасини ишлатиш вақтида ундан баланд овоз чиқиб, ўчиб қолгандан кейин ушбу русумдаги маиший техникаларга хизмат кўрсатувчи сервис марказига мурожаат қилади. Сервис маркази устасидан хизмат пулли бўлиши бўйича жавоб олганидан кейин сотувчига ушбу масалада қилган мурожаатига “Мен сотганимдан кейин жавоб бермайман” қабилидаги жавобни олади. Шундан сўнг ушбу масалада ёрдам сўраб Федерация тизими ташкилотларига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка кўра истеъмолчи харид қилган товарда аниқланган нуқсонлар бўйича кафолат муддати мобайнида, кафолат муддати белгиланмаган товарлар бўйича эса 6 ой мобайнида ўзининг қонуний ҳуқуқларини амалга оширган ҳолда, бундай товарни алмаштириш, бепул таъмирлатиш, шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қопланишини талаб қилиш каби бир қатор ҳуқуқларини эмин эркин амалга ошириши мумкин. Шаҳар жамияти мутахассислари томонидан юзага келган ҳолатда қонунинг амалдаги талаблари юзасидан сотувчига берилган тушунтиришлардан сўнг, томонлар ўртасида келишувга эришилиб, нуқсонли твоар сотувчига, 1 500 000 сўм пул маблағи эса истеъмолчига қайтарилишига эришилди.

Авазбек Юсупов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin