Бешариқда тарғибот тадбири ўтказилди

Бешариқда тарғибот тадбири ўтказилди

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг 2024-йил асосий фаолият йўналишлари режаси асосида тумандаги Ветеринария бўлимида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.

Аҳолининг қатламлари вакилларининг, хусусан турли корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда меҳнат фаолияти олиб бораётган ишчи ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишни кўзда тутувчи мазкур тадбирда Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти, тизим ташкилотлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир қатнашчиларини юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чақирилди.

Тадбир доирасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка оид сўнгги янгиликлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволлларга жавоблар қайтарилди.

Бахтиёр Жураев,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin