Тиббиёт муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди

Тиббиёт муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан шаҳар ҳудудидаги бир қатор тиббий муассасаларда амалдаги қонунчилик тарғиботи юзасидан маънавий-маърифий тадбирлар ташкилланди. Тадбирларда ҳудудий бирлашма масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Фарғона вилоят силга қарши курашиш диспансери, ОИТС маркази ва Қон қуйиш марказларида ўтказилган мазкур тадбирларда иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудйи ташкилотлари фаолияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилиб, ушбу тиббиёт муассасаларида Федерациянинг бошланғич ташкилотлари (таянч гуруҳлари) фаолиятини йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Тадбир якунларига кўра юқоридаги тиббиёт муассасалари ва Федерациянинг тегишли ҳудудий ташкилоти ўртасида тиббиёт ходимларининг истеъмолчилик ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини юксалтириш масалаларида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin