Фарғона туманида жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди

Фарғона туманида жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди

Ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан тегишли қонунчилик ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган топшириқ асосида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, хусусан, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши ҳолатларига чек қўйишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида ҳудудлардаги савдо дўконлари, умумий овқатланиш шоҳобчаларида тизимли асосда жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар ўтказиб борилмоқда.

Ўрганишлар доирасида истеъмолга яроқсиз деб топилган товарларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли давлат органлари томонидан йўқ қилиниши (бунинг иложи бўлмаган тақдирда, мониторинг ўтказилаётган субъектнинг моддий жавобгарлиги асосида далолатнома тузган ҳолда вақтинча сақловга топшириш ва кейинчалик белгиланган тартибда йўқ қилиниши) чоралари кўрилиши белгиланган.

Федерациянинг юқоридаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, Рақобат бошқармаси, Техник жихатдан тартибга солиш, Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги идоралари вакиллари ҳамда Фарғона вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда, Фарғона туманида танлама асосда жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида умумий қиймати 5 006 000 сўм бўлган 38 турдаги ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда умумий қиймати 619 000 сўм бўлган 11 турдаги яроқлилик (сақлаш) муддатлари ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини савдодан олиниб, масъулларга бундай қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилиши қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқариши юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Маълумот учун:

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддаси олтинчи хатбошисига асосан, дори воситалари ва тиббий буюмларда, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin