Яна бир тиббиёт муассасасида тарғибот тадбири ўтказилди

Яна бир тиббиёт муассасасида тарғибот тадбири ўтказилди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан вилоят Наркологик диспансери ходимлари ўртасида амалдаги қонунчилик тарғиботи юзасидан маънавий-маърифий тадбир ташкилланди.

Тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилиб, ушбу тиббиёт муассасасида Федерациянинг бошланғич ташкилоти (таянч гуруҳи) фаолиятини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Тадбир якунларига кўра тиббиёт муассасаси ва Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти ўртасида тиббиёт ходимларининг истеъмолчилик ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини юксалтириш масалаларида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin