Даъво қилинган икки миллион сўм қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди
Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Авазбой” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.Э.нинг электр таъминоти корхонаси асоссиз равишда унинг абонент рақамига нисбатан 2 000 000 қарздорлик ҳисоблаётганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида хонадонига замонавий русумдаги электр ҳисоблагич ўрнатилгани, у юқоридаги қарздорлик суммаси ҳақида электр таъминоти корхонаси ходимларидан билгани, ҳисоблагичи кўрсаткичлари бўйича қарздорлиги йўқлигини маъkум қилиб, қарздорликни қаердан келиб чиққанига ойдинлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
Ўрганиш жараёнида ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида хизмат кўрсатувчи корхонага сўров хати ҳам киритилди. Ўрганишда маълум бўлишича, хизмат кўрсатувчи корхона ПК учет дастурида юзага келган носозлик сабабли истеъмолчининг электр ҳисоблагичи 0089-250 рақамли бошқа абонент рақамига кириб қолган. Натижада юқоридаги асоссиз қарздорлик суммаси юзага келган.
Ўрганиш ишлари якунлари билан носозлик бартараф этилиб, юзага келган асоссиз қарздорлик суммасини истеъмолчи зиммасидан соқит қилинишига эришилди.
Хусниддин Латипов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment