Қарздорлиги даъво қилинган истеъмолчи бир миллион сўмдан ортиқроқ суммада ҳақдор бўлиб чиқди

Қарздорлиги даъво қилинган истеъмолчи бир миллион сўмдан ортиқроқ суммада ҳақдор бўлиб чиқди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг А.Қодирий кўчасида истиқомат қилувчи О.У.нинг сув таъминоти корхонаси катта миқдорда қарздорлиги мавжудлигини маълум қилиб, уни бартараф қилишни талаб қилаётганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган оғзаки мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи мурожаатини ўрганиш доирасида О.У.томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди, шунингдек ҳолатга қўшимча аниқлик киритиб олиш учун “Фарғона сув таъминоти” АЖ Фарғона филиалига сўров хати ҳам киритилди. Ўрганиш якунлари эса, даъво қилинган қарздорликнинг асоссиз эканлигини, истеъмолчида 1 284 061.74 сўм олдиндан тўлов суммаси мавжудлигини кўрсатди. Мурожаатни ўрганиш ишлари натижалари бўйича истеъмолчига ёзма равишда маълум қилинди.

Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment