Истеъмолчини қийнаб келган муаммо ижобий ечим топди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг “Косибчилик” маҳалла фуқарорлар йиғини ҳудудида яшовчи А.А.нинг хонадонига ўрнатилган сув ҳисоблгагич ускунаси билан боғлиқ муаммо юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида ичимлик суви таъминоти корхонасига бир неча бор мурожаат қилишига қарамай хонадонига ўрнатилган сув ҳисоблагич ускунаси корхонада тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, биллинг базасига киритилиши ишлари ниҳоясига етказилмасдан келинаётганлигини маълум қилиб, масалани ижобий ечим топишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
Шаҳар жамияти томонидан фуқаронинг мурожаати асосида ичимлик суви таъминоти корхонасига сўров хати киритилиб, истеъмолчини қийнаб келаётган муаммо юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилиши сўралди. Ўрганиш давомида корхонадан олинган жавоб хатида истеъмолчи хонадонидаги сув ҳисоблагич ускунаси ҳақиқатан ҳам биллинг базасига киритилмасдан қолганлиги қайд қилиниб, ускуна тегишли тартибда базага киритилганлиги ва истеъмолчи мурожаати ижобий ҳал этилганлиги маълум қилинди.
Нигора Усмонова,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment