Йил якунлари: “Юксалиш” ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан қандай ишлар амалга оширилди?

Йил якунлари: “Юксалиш” ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан қандай ишлар амалга оширилди?

2024-йил давомида “Юксалиш” ҳаракатига жами 2394 нафар фуқаро аъзоликка қабул қилинди. Шундан 140 нафари раҳбар ходим ва депутатлар, 355 нафари илм-фан соҳаси вакиллари, 930 нафари талаба ёшлар ва волонтёрлар, 380 нафари психологлар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар ва 589 нафари МФЙ фаолларидир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Юксалиш” ҳаракатига Давлат дастурининг амалга оширилишини жойларга чиқиб, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда танқидий ўрганиб бориш ва натижалари бўйича ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилган.

Бу борада ҳудудий бўлинма томонидан январ-декабр ойлари давомида 32 маротаба жамоатчилик мониторинглари ўтказилган.

Мониторинглар давомида аниқланган 2 та масала Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг доимий комиссиясида, 2 та масала эса шаҳар ва туман Кенгашларига киритилиб, ҳал этилди.

Шунингдек, йил давомида аҳолини қийнаб келаётган 2 та муаммони бартараф этиш бўйича жамоатчилик эшитувлари ташкил этилиб, масъуллар олдига масалалар қўйилди ва бартараф этиш чоралари кўрилди.

“Юксалиш” ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда Фарғона, Марғилон, Қувасой, Қўқон шаҳарлари ва Олтиариқ, Бувайда, Ёзёвон, Қўштепа ва Риштон туман Давлат хизматлари маркази биноларида фуқаролар учун бепул ҳуқуқий маслаҳат акцияси ўтказилди.

Мазкур акция доирасида 560 нафарга яқин турли ёшдаги аҳоли вакилларига олди-сотди шартномалар, уй-жой масалалари, ворислик ҳуқуқи, оилавий муносабатлар, чет давлатида вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномалар олиш юзасидан малакали нотариуслар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳат берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Жорий йил давомида “Юксалиш” ҳаракати томонидан 2 маротаба эълон қилинган “Биз донормиз” акцияси доирасида вилоят ҳокимлиги, Маҳаллалар уюшмаси, вилоят ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Миллий гвардия бошқармаси ва кўнгилли волонтёрлар жалб этилди.

Акция доирасида донорлар томонидан 28,2 литр қон топширилди.

 

Post Comment