Нуқсонлари мавжудлиги даъво қилинган музлатгич мақбул сифатдагисига алмаштириб берилди

Нуқсонлари мавжудлиги даъво қилинган музлатгич мақбул сифатдагисига алмаштириб берилди

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг Муқимий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи М.Ж.нинг 10 800 000 сўмга харид қилинган музлатгичнинг нуқсонли чиққанлиги ва уни сифатлисига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчига кўра, жорий йилнинг 3-январ санасида харид қилинган Artel русумидаги музлатгични хонадонга келтириб фойдаланиш давомида музлатиш жараёни талаб даражасидамаслиги кузатилган. Нуқсонлари мавжудлиги важи ва уни бошқасига алмаштириш талаби билан сотувчига қилинган мурожаат эса қаноатлантирилмаган.

Туман жамияти ходимлари мурожаатни ўрганиш жараёнида савдо дўкони масъуллари билан учрашиб, уларга юзага келган ҳолатда қонунчилик талаблари юзасидан тушунтириш ишларини олиб борганларидан сўнг ўрганиш ишлари давомида нуқсонлари мавжудлиги даъво қилинган музлатгични худди шу русумдаги бошқа мақбул сифатдагисига алмаштирилишига эришилди.

Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin