Сифатсиз блендер янгисига алмаштириб берилди

Сифатсиз блендер янгисига алмаштириб берилди

Ёзёвон туманида яшовчи фуқаро М.Э. маиший техника бозоридан харид қилинган блендер носоз чиққанидан норози бўлиб, туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Мурожаат қисқа муддатда ўрганилиб, истеъмолчининг қонуний манфаатлари тикланди.

Мурожаатда қайд этилишича, фуқаро маҳаллий маиший техника бозорида фаолият юритувчи сотувчидан 825 минг сўм эвазига блендер харид қилган. Бироқ орадан кўп ўтмай, маиший техника ишдан чиққан ва унинг батарея қисми сифатсиз экани маълум бўлган.

Истеъмолчи маҳсулотни сотувчига қайта олиб бориб, уни алмаштириб бериш ёки тўланган маблағни қайтаришни сўраган. Сотувчи томонидан бу талабга ижобий муносабат билдирилмаганидан сўнг, фуқаро тегишли ташкилотга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Мурожаат амалдаги қонунчилик асосида ўрганилиши жараёнида блендер ҳақиқатдан ҳам носоз ва сифатсиз экани мутахассислар томонидан тасдиқланди. Томонларга қонунчилик талаблари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши билан сотувчи томонидан 825 минг сўмлик блендер бошқа, сифатли маҳсулотга алмаштириб берилди. Истеъмолчи эса мурожаати ижобий ҳал этилганидан мамнун эканини билдириб, ўрганиш якунлари бўйича эътирози йўқлигини маълум қилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin