Ҳудудий ижро этувчи ташкилотлар ходимларига фахрий ёрлиқлар топширилди

Ҳудудий ижро этувчи ташкилотлар ходимларига фахрий ёрлиқлар топширилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг навбатдаги ҳисобот конференцияси қарори билан Федерациянинг Фарғона вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган бир қатор ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари ходимлари “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланганди.

Бугун ҳудудий бирлашма ижро этувчи аппаратида Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Қува, Фарғона, Ёзевон ҳамда Тошлоқ туман жамиятларида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимларга Федерация раиси номидан “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди.

Ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев “Фахрий ёрлиқ”ларни ўз эгаларига топширар экан, тизим фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш борасида олиб бораётган самарали фаолиятлари учун уларга Федерация ҳамда ҳудудий бирлашма раҳбариятлари номидан миннатдорчилик изхор қилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment