Ижро этувчи аппарат ходимларига фахрий ёрлиқлар топширилди

Ижро этувчи аппарат ходимларига фахрий ёрлиқлар топширилди

Аввалроқ, 2021 йилнинг 12 ноябрь кунида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг навбатдаги ҳисобот конференцияси ўтказилиб, унда Федерация тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган 210 нафар фидойи ходимлар “Фахрий ёрлиқ” ва эсталик совғалари билан тақдирланганлиги тўғрисида хабар бериб ўтгандик.

Бугун ҳудудий бирлашмада ижро этувчи аппарат ходимларига Федерация раиси номидан “Фахрий ёрлиқ” ва эсталик совғалар топширилди.

“Фахрий ёрлиқ”ларни ўз эгаларига ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев топширди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment