Тиббиёт ходимлари қутланди

Тиббиёт ходимлари қутланди

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ноябр ойининг иккинчи якшанбаси “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрами сифатида нишонланиб келинади.

Шу муносабат билан Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият кўрсатиб келаётган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг таянч гуруҳи (бошланғич ташкилоти) фаоллари бўлган тиббиёт ходимларини тақдирлаш маросими ташкилланди.

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари уларни касб байрамлари муносабати билан қутлаб, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган тиббиёт тизими ходимларига ҳудудий бирлашма номидан миннатдорчилик хати ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment