Ходимларга “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди

Ходимларга “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг навбатдаги ҳисобот конференцияси қарори билан Федерациянинг Фарғона вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган бир қатор ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари ходимлари “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Бугун ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев бошчилигидаги ҳудудий бирлашма масъуллари Олтиариқ, Риштон, Бағдод, Бувайда ва Учкўприк туманларида бўлишиб, тизимнинг фидойи ходимларига Федерациянинг “Фахрий ёрлиқ”ларини топширдилар.

“Фахрий ёрлиқ”ларни ўз эгаларига топшириш маросимларида ходимларга Федерация раисининг бу борадаги алоҳида буйруғи ҳам ўқиб эшиттирилиб, уларга тизим фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш борасида олиб бораётган самарали фаолиятлари учун миннатдорчилик изхор қилинди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment