Харид қилинган мобил қурилма IMEI рўйхатидан ўтмаган экан

Харид қилинган мобил қурилма IMEI рўйхатидан ўтмаган экан

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 “Ишонч телефони”га мурожаат қилган Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида истиқомат қилувчи фуқаро А. А. харид қилинган мобил қурилмасини IMEI коди рўйхатдан ўтмаганлиги ҳолатда чиққанлигини билдириб, масалани ижобий ечим топишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Маълум бўлишича, у “Samsung” Galaxy А-82 маркали мобил телефон аппаратини Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида фаолият олиб борётган тадбиркордан 2 млн 200 минг сўмга почта орқали харид қилиб олган. Буюртмани қабул қилиб олгач, мобил қурилма IMEI коди рўйхатдан ўтмаганлигини аниқлаган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.09.2019 йилдаги 778-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланган. Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобил қурилмалар чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари мобил қурилмаларни республика ҳудудига олиб кириш санасидан қатъий назар, уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўладилар.

Мурожаат ҳудудий тегишлилиги бўйича Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида сотувчига амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек Ҳукуматнинг юқоридаги қарори билан тасдиқланган Низом талаблари тушунтирилди ва у томонидан мобил қурилмани IMEI коди тез муддатларда рўйхатдан ўтказдириб берилишига эришилди.

Шоҳистахон Рахимова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси

(иллюстратив фото)

Post Comment