Истеъмолда бўлган телефон аппаратини харид қилган харидор нуқсонга дуч келган
Риштон тумани Зохидон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Д. истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятига оғзаки равишда мурожаат қилиб, туман ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркордан харид қилган мобил телефонни сотувчига қайтаргани, пулини тўлиқ ололмаётганлиги бўйича қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчига кўра, у туман марказида мобил қурилмаларни таъмирлаш ва уларнинг савдоси фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркордан истеъмолда бўлган Redmi маркали мобил телефон аппаратини харид қилган. Лекин орадан 4 кун ўтгач аппаратда нуқсонлар кузатилиб, у яхши ишламай қолган. Шундан сўнг, у сотувчи ҳузурига келиб, нуқсонли аппаратни унга топширган. Сотувчи унга пулнинг маълум қисмини бериб, қолганини кейинроқ беришини ваъда қилган бўлсада, шу кунга қадар ваъдасини бажармасдан келган.
Мурожаат Риштон туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида томонларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари тарғиботи олиб борилди. Ўрганиш якунлари билан истеъмолчига телефон аппаратини сотиб олиш учун тўлаган пул маблағи тўлиқ қайтариб олиб берилди.
Хусниддин Латипов
Риштон туман жамияти мутахассиси
(иллюстратив фото)
Post Comment