Ишлаб чиқарувчи вакилининг масалага виждонан ёндошиши муаммони ҳал бўлишига олиб келди

Ишлаб чиқарувчи вакилининг масалага виждонан ёндошиши муаммони ҳал бўлишига олиб келди

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Учкуприк тумани Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи К.Ғ.нинг харид қилинган музлатгичда нуқсон юзага келганлиги ҳолати бўйича қилган мурожаати унда кўтарилган масаланинг ҳудудий тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқилди.

Истеъмолчининг маълум қилишича, у Қўқон шаҳридан “Ferre VS-390-Т” русумли музлатгични харид қилганидан сўнг, ундан кафолат муддати давомида фойдаланиши чоғида нуқсон юзага келган. У ушбу масалада сотувчи орқали ишлаб чиқарувчининг ҳудуддаги диллери телефон рақамини олиб уларга мурожаат қилади. Мурожаат асосида истеъмолчи манзилига юборилган усталар музлатгични кўздан кечиириб, унда нуқсон йўқлигини, у одатдаги иш режимида ишлаётганлигини айтиб кетадилар. Истеъмолчи томонидан маъулм қилинган нуқсон эса бартараф қилинмасдан қолаверган.

Мурожаат асосида Қўқон шаҳар жамияти мутахассислари ишлаб чиқарувчининг ҳудуддаги диллери билан боғланиб, амалдаги қонунчилик талабларлари юзасидан тарғибот ишларини олиб боришлари баробарида, диллер томонидан музлатгичга ҳақиқатда хизмат кўрсатувчи сервис марказидан усталар истеъмолчи манзилига юборилиб, музлатгичдаги нуқсон бартараф этилди.

Муҳаммаджон Ўлмасов
Қўқон шаҳар жамияти мутахассиси

Post Comment