Тўлов суммаси ўз вақтида базага киритилмаганлиги қарздорликка сабаб бўлган
Ёзёвон тумани “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Э.Х.нинг ичимлик суви тўловларидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ҳолати бўйича ёзма мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи ўз мурожаатида, ичимлик суви учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг Ёзёвон туман бўлимига келганида унга ичимлик сувидан 301 000 (уч юз бир минг) сўм қарздорлиги мавжудлигини айтишганлигини, унинг мазкур тўловлардан қарзи йўқлигини, ўзининг саъй-ҳаракатлари билан ушбу масалага ойдинлик кирита олмаганлигини баён қилиб, масалага аниқлик киритиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Мурожаат сув таъминоти идораси масъулларини жалб қилган ҳолда ўрганилиши жараёнида истеъмолчи мурожаатидаги важлар асосли эканлиги тасдиғини топди. Маълум бўлишича, 301 минг сўм қарздорликни келиб чиқишига корхона ходими томонидан нақд пулда олинган тўловни ўз вақтида базага туширилмаганлиги сабаб бўлган. Ўрганиш давомида амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди ҳамда хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндошган ходимларга тегишли чоралар кўрилиши тушунтирилиб, ўтказилган қайта ҳисоб-китоб ишлари натижалари билан мурожаатчига истеъмол қилинган ичимлик суви учун тўловлардан қарздорлиги йўқлиги маълум қилинди.
Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман жамияти мутахассиси
Post Comment