Истеъмолчи эътирозига сабаб бўлган мобил қурилма сотувчига қайтарилди

Истеъмолчи эътирозига сабаб бўлган мобил қурилма сотувчига қайтарилди

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фурқат туманида яшовчи Г.А.нинг қийматини бўлиб тўлаш шартларида харид қилинган мобил қурилмадан фойдаланишда юзага келган муаммо ва ушбу муаммони ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда маълум бўлишича, истеъмолчи жорий йилнинг май ойи ўрталарида шартнома қиймати 3 400 000 сўм бўлган “Honor X8” русумидаги мобил телефонни Бешариқ туманида фаолият олиб борувчи савдо дўконидан қийматини бир йил давомида бўлиб тўлаш шартларида харид қилган. Мобил қурилмадан фойдаланиши жараёнида у ортиқча қизиб кетаверганидан кейин сотувчига бу борадаги эътирозларини билдирган ва мобил қурилмани унга қайтаришга уринган, лекин томонлар бу борада келишувга эриша олмаганлар.

Туман жамияти томонларга юзага келган ҳолат юзасидан амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш билан биргаликда, сотувчига амалдаги қонунчилик талабларини ўзида акс эттирган сўров хати киритди. Сотувчи томони, ўз навбатида, юзага келган ҳолат ўрганиб чиқилгани ва мобил қурилма истеъмолчидан қайтариб олиниб, у билан тузилган шартнома бекор қилингани ҳақида ёзма равишда маълум қилди.

Бахтиёр Жураев,
туман жамияти мутахассиси.

(иллюстратив фото)

Previous post

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларда жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишлари ўтказилди

Next post

{:ki}Даъво талабномаси киритилгач, истеъмолчининг эллик миллион сўм пули қайтарилди

Post Comment