Нуқсонли бассейн бошқа мақбул сифатдагиси билан алмаштирилди

Нуқсонли бассейн бошқа мақбул сифатдагиси билан алмаштирилди

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Юқори Мўян” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи З.О.нинг товар қийматини бўлиб тўлаш шартларида харид қилинган сунъий сув ҳавзачаси (бассейн)нинг нуқсонли чиққанлиги ҳолати юзасидан қилган ёзма мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи мурожаатида ҳамда ўрганиш давомида берган қўшимча тушунтиришларида бассейнни Фарғона шаҳридаги савдо дўконидан, муддатли тўлов шартларида, 750 000 сўмга харид қилганлигини, харид жараёнида унга товардан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш бўйича йўриқномаси ҳамда кафолат талони ҳам берилмагани, товарда нуқсон аниқланганидан сўнг сотувчидан уни алмаштириб ололмаганлигини баён қилиб, муаммони ижобий ҳал қилиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.

Шаҳар жамияти масъуллари мазкур мурожаат асосида сотувчи билан боғланиб, амалдаги қонунчилик тарғиботини олиб бордилар. Ўрганиш якунлари билан эса истеъмолчи қўлидаги нуқсонли эканлиги даъво қилинган бассейнни бошқа мақбул сифатдагисига алмаштириб берилишига эришилди.

Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти раиси.

(иллюстратив фото)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin