Мактабгача таълим ташкилотида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан шаҳардаги 21-мактабгача таълим ташкилоти ишчи ходимлари иштирокида амалдаги қонунчилик тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
“Барчамиз – истеъмолчимиз” мавзусида ўтказилган ушбу тадбирда мамлакатимизнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги асослари, соҳага оид янгиликлар, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан юртимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, таълим муассасаси ва шаҳар жамияти ўртасида ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиришга келишиб олинди.
Post Comment