Қўқондаги олий таълим даргоҳида тарғибот тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан тасдиқланган амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик йўли билан истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини кенг йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали ўқитувчилари иштирокида тарғибот тадбири ташкилланди.
Тадбирда юқоридаги чора-тадбирлар режаси асосида белгилаб мақсад ва вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш йўналишида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар бериш баробарида Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар ҳам бериб ўтилди.
Тадбир якунларига олий таълим муассасаси ўқитувчилар жамоаси ҳамда Федерациянинг Қўқон шаҳар жамияти ўртасида истеъмолчиларнинг соҳага оид ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳага оид қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатилишида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб борилишига келишиб олинди.
Post Comment