Ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи Сўх туманида фаолият олиб бормоқда

Хабар бериб бораётганимиздек, ҳудудий бирлашма тизимидаги ташкилотлар томонидан феврал-март ойлари давомида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Жорий йил март-апрел ойлари эса таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги сифатида давом этмоқда.

Шу кунларда ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи томонидан анклав Сўх туманида бўлиб турилибди. Ишчи гуруҳи ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасалар ишчи-ходимларини амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан олиб бориладиган жамоатчилик назорати ишларида фаол иштирок этишга чақириб, бунинг учун юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этиш, бу борадаги йўл-йўриқ ва тартиб-таомиллар юзасидан тушунтиришлар олиб бормоқда.

Бугун тумандаги 1, 5, 7, 25 ва 32-умумтаълим мактаблари жамоалари билан учрашган Федерация мутахассислари юқоридаги масалаларда тушунтиришлар бериш баробарида, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам атрофлича ахборотлар бериб ўтиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтардилар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати