Ватан ҳимоячилари куни

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!

Cизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Жонажон Ватанимизни ҳимоя қилишдек ғоят шарафли ва масъулиятли вазифани адо этишда барчангизга катта ютуқлар, оилавий бахт-саодат тилаймиз.

Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Ҳудудий бирлашма маъмурияти