Базага кирмай қолган тўловлар
Бувайда туман Турк МФЙ Гулобод қишлоғида яшовчи фуқаро Э.Эгамбердиев хонадонида истеъмол қилинган ичимлик суви учун туман ичимлик сув таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган 503 000 сўм қарздорликдан норози бўлиб туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.
Фуқаро Эгамбердиев ўз мурожаатида ўзининг ва турмуш ўртоғи Ш.Аслонованинг иш ҳақларидан ўтказилган тўловлари, шунингдек “Сувоқова” ДУК ходимларига 2016, 2017, 2018 йилларда ичимлик суви учун нақд шаклда тўлаган тўловлари ичимлик суви корхонасининг компьютер базасида кўринмаётганлигини, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида бир неча маротаба туман “Сувоқова” ДУК ходимларига тўлов ҳужжатларини кўрсатган ҳолда мурожаат қилганлигини, лекин натижа бўлмаганлигини маълум қилган.
Юқоридагиларга кўра, амалдаги қонун ва белгиланган тартибларга асосан туман жамияти мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганувда фуқаро томонидан 2016-2017-2018 йилларда тўлаган пул маблағлари, ҳақиқатан ҳам, корхонанинг компьютер базасига киритилмай қолганлиги маълум бўлди. “Сувоқова” ДУК Бувайда филиали ходимларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари тушунтирилди ва фуқаро томонидан тўланган 503 010 сўм пул маблағлари фуқаронинг шахсий ҳисоб рақамига йўналтирилди.
Асрор Йигиталиев
Бувайда туман ИҲҲҚ жамияти раиси
(юқорида иллюстратив расм)
Post Comment