Сифатсиз цемент алмаштирилди

Сифатсиз цемент алмаштирилди

Яйпан шаҳрида яшовчи фуқаро А.Х. шу йилнинг ёз ойларида Шўрсув шаҳарчасида жойлашган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи МЧЖ дан 6 тонна цементни 3448000 (уч миллион тўрт юз қирқ саккиз минг) сўмга сотиб олади. Истеъмолчи цементни хонадонига брусчатка териш учун ишлатади. Лекин орадан маълум вақт ўтгач брусчаткалар ўрнатилган жойидан кўчиб кета бошлайди.

Албатта, истеъмолчи юзага келган ҳолат бўйича корхонага мурожаат қилиб, ўзининг қонуний эътирозларини билдирган. Корхонадан вакил келиб, ҳолат билан жойида танишиб ҳам кетган. Истеъмолчининг қонуний талабларини қондирилиши бўйича ваъдалар ҳам берилган. Бироқ орадан 3-4 ой ўтсада, масала ҳал қилинмасдан келган.

Истеъмолчининг Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган мурожаати тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳолат билан танишиб чиқилди, шунингдек сотувчи билан учрашилиб амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка асосан истеъмолчининг ҳуқуқлари ва сотувчи (ишлаб чиқаруви, ижрочи)нинг мажбуриятлари тушунтирилди. Хусусан, қонуннинг 13-моддасига кўра, истеъмолчига нуқсонли товар сотилса, у бундай товарни худди шундай маркали ёки бошқа маркали мақбул сифатли товарга алмаштирилишини, лозим ўринларда тегишли қайта ҳисоб-китоб ишларини амалга оширилишини, нуқсонларни бепул баратаф этилишини, харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтирилишини талаб қилиш, шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қопланишини талаб қилиш каби ҳуқуқларига эгалиги тушунтирилиб, юзага келган ҳолатда истеъмолчи томонидан нуқсонли товарни алмаштириш талаби қўйилаётганлиги билдирилди.

Олиб борилган ўрганиш ишлари натижаси билан истеъмолчига корхона томонидан 6 тонна цемент маҳсулотини алмаштириб берилишига эришилди.

Музаффар Жураев

ЎИҲҲҚЖФ Ўзбекистон туман жамияти раиси

(юқорида иллюстратив расм)

 

Post Comment