“Истеъмолчилар уйи”нинг биринчи ғишти қўйилди

Маълумки, Федерация ташаббуси билан республикамизнинг кўпгина туман ва шаҳарларида “Истеъмолчи кутубхонаси”, “Истеъмолчилар уйи” лойиҳалари амалга оширилмоқда. Олдинроқ вилоятимизнинг Данғара ва Қўштепа туманларида ҳам юқоридаги лойиҳалар асосида қурилиш ишлари бошланганлигини хабар берган эдик. Бугун Фарғона шаҳрида қурилаётган “Истеъмолчилар уйи”нинг биринчи ғишти қўйилди. Маросимда Федерация раиси Ж. Саримсоқов ва бошқа масъуллар иштирок этдилар.

Ҳудудий бирлашма матбуот хизмати