Қувасой шаҳридаги таълим муассасаларида тадбирлар давом этмоқда

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан ҳудуддаги таълим муассасаларида турли шакллардаги тарғибот тадбирлари ўтказиб борилаётганлиги юзасидан хабарлар бериб боряпмиз. Навбатдаги тадбир 13-умумтаълим мактаби ходимлари иштирокида ўтказилди.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини оширишга қаратилган мазкур тадбир “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни ўрганамиз” деб номланиб, унда иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, бугунги кунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтдилар.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси