Сифати талабга жавоб бермаган товарнинг пули қайтариб олинди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан шаҳарнинг Б.Марғилоний кўчасида яшовчи фуқаро М. Н.нинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Фуқаро ўз мурожаатида шаҳардаги “Ипакчи буюм бозори”дан 280 минг сўмга сотиб олган кўйлак сифатсиз чиққанлиги ва ушбу сифатсиз товарни сотувчига қайтариб, тўлаган пулини қайтариб олишида амалий ёрдам сўраган.

Олиб борилган ўрганишлар натижаси М. Н.нинг мурожаатида келтирилган важларнинг асослигини кўрсатди. Ўрганиш ишлари якунлари билан сифати талабга жавоб бермаган кўйлак сотувчига, унинг учун тўланган 280 минг сўм пул эса истеъмолчига қайтарилди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар жамияти мутахассиси

(иллюстратив фото)