Истеъмол кредитига олинган кондиционер носоз чиқди

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари шу туманлик Ф.М.нинг харид қилинган маиший техника товарида кузатилган нуқсон бўйича мурожаатини ўргандилар.

Мурожаатда билдирилишича, истеъмолчи кредит савдо дўконидан 2022 йилнинг ноябр ойи охирларида қиймати 9 млн 500 минг сўмлик “AVALON ART-09XQ 9000 BTU” маркали кондиционерни исеъмол кредити шартларида, қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олади. Аммо уйга олиб келиб ўрнатилган кондиционер кўнгилдагидек ишламаган. Ҳаттоки жорий йилнинг март ойида радиатор носозлиги ташхиси билан бир марта сервис хизматлари кўрсатилиши ҳам ҳолатни ўнгламаган. Сотувчи билан нуқсонли товарни пулини қайтариш масаласида келиша олмаётганлиги боис бу борада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг Тошлоқ туман жамиятига мурожаат қилган.

Фуқаро мурожаатини ўрганиш жараёнида сотувчи билан учрашилиб, юзага келган ҳолат бўйича музокаралар ҳамда қонунчилик тарғиботи шилари олиб борилганидан сўнг, сотувчи истеъмолчидан товарни қайтариб олиб, унинг ўтган давр давомидаги тўловларидан ҳосил бўлган салкам бир миллион сўм пулини қайтарилишига эришилди.

Шоҳистахон Раҳимова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси