Долзарб мавзудаги тренинг

Фарғонада Ўзбекистон замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан “Фактчек. Маълумотларни профессионал текшириш” мавзусидаги икки кунлик тренинг ўз иш фаолиятини бошлади.

Фарғона шаҳридаги “Азия” меҳмонхонасида ўтказилаётган мазкур тренингда ҳудудий бирлашманинг Қўқон ва Марғилон шаҳар, Тошлоқ ва Бағдод туман жамиятларининг матбуот ва ахборот бўйича мутахассислари вилоятда фаолият олиб бораётган бир қатор журналист ва блогерлар билан биргаликда соҳага оид билим ва малакаларини оширмоқдалар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати