Қуёш панелларида юзага келган носозлик бартараф этиб берилди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона тумани “Гулшан” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Э.О.нинг хонадонига ўрнатилган қуёш панеллари тизимида носозлик юзага келгани, кафолат муддати ичида сотувчи томонидан мазкур носозликни бартараф этиб бериш ишлари пайсалга солинаётгани тўғрисида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Маълум бўлишича, қуввати 5 кВ бўлган панеллар 2024 йилнинг октабр ойида Фарғона шаҳрида фаолият олиб бораётган “Машъал” МЧЖдан бир йиллик кафолат муддати билан 49 000 000 сўмга харид қилинган. Жорий йилнинг май ойига келиб уларда носозлик кузатилиб, ишламай қолган. Истеъмолчи масалани сотувчи билан ўзаро ҳал қила олмаган.
Мурожаат ўрганилиши жараёнида унда келтирилган важларга аниқлик киритиб олингач, сотувчи томони вакиллари билан боғланиб, амалдаги қонунчилик тарғиботи ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Уларнинг натижасида эса сотувчи вакиллари томонидан ускунанинг носоз қурилмларини янгисига алмаштирилишига эришилди.
Авазбек Юсупов,
жамият мутахассиси.
Post Comment